-
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 598-сайлов участкасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар юқори савияда ўтмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида, чекка қишлоқларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловлар уюшқоқлик билан ўтмоқда.
Самарқандда ўтаётган сайлов жараёнларида халқаро кузатувчилар ҳам фаол қатнашмоқда. Жумладан, Самарқанд давлат чет тиллар институтида жойлашган 63-сайлов участкасидаги сайлов жараёнларини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги миссияси вакиллари кузатишди.
Халқаро матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтаётган сайловлар байрамона руҳда давом этмоқда.
Бугун –– 22 декабрь соат 08.00 да Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди.
Қамаши туманидаги Сарбозор қишлоғида жойлашган, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов ўтказувчи 135-Ғузор сайлов округига қарашли 788-сайлов участкасида сайловлар юқори савияда ўтказилмоқда. Сайлов участкаси участка харитаси, зарур мебель, офис техника воситалари, яъни телефон, принтер, интернетга уланган ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш имкониятига эга комьпютерлар, сейф, канцелярия товарлари, ёнғинга қарши воситалар билан таъминланган.
Аввал хабар қилганимиздек, Косон туманидаги 229-сайлов участкасида жорий сайловларда илк бор синовдан ўтказилаётган “DigID” (Digital Identifikation — рақамли идентификация) қурилмалари фойдаланиш учун тўлиқ шай ҳолатга келтирилган.
20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистон Республикасининг бугунги кун ички ва ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тошкентда 21 декабрь куни “Парламент сайловини ўтказишнинг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва ривожланган демократик давлатлар тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда ўтадиган парламент сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган “Франция – Марказий Осиё” парламентлараро гуруҳи вице-президенти, Франция Миллий Мажлиси депутати Пьер Кабарэ
Мамлакатимизда ўтадиган парламент сайловига МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчи миссияси раҳбари сифатида ташриф буюрган Ассамблея Бош Котиби – Кенгаш котибияти раҳбари Д.Кобицкий
Клод Лебланс – француз журналисти. Францияда нашр этиладиган “LʼOpinion” газетаси таҳририятида “Осиё” бўлими мудири ва муҳаррир бўлиб ишлайди.
МДҲ Парламентлараро Ассамблея ҳамда ШҲТ кузатувчи миссияси вакили, Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши депутати Сергей Лисовский журналистларга интервью берди
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23- моддаси ва 28-моддаларига асосан ҳар бир участка сайлов комиссиялари ўз худудларида аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш натижалари бўйича 150та Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округларнинг сайловчилари сони аниқлик киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23- моддаси ва 28-моддаларига асосан ҳар бир участка сайлов комиссиялари ўз худудларида аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш натижалари бўйича 150та Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округларнинг сайловчиларнинг ўртача сони аниқлик киритилди.
Ўзбекистонга ҳар сафар келганимизда амалга оширилаётган ўзгаришларни, одамлар қалбидаги қувончни кўрамиз. Чунки Ўзбекистонда жуда катта ислоҳотлар бўлаяпти. Бу йилги сайловлар ўзгача руҳда, янгича тамойиллар асосида ўтиши кутилмоқда.
Парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Буюк Британия парламенти Лейбористлар партияси аъзоси Джон ГРОГАН ЎзА мухбирига интервью берди.
Олий Мажлис Сенатида 21 декабрь куни мамлакатимиз парламент сайловига халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчиси, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси Раиси ўринбосари Гулмира Исимбаева билан учрашув бўлиб ўтди.