-
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123 -
Lorem ipsum dolor sit amet, con-sectetur adipisicing elit
01.09.2019
123
Самарқанд вилояти бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлиги учун 56-Регистон, 57-Сўғдиёна ва 67-Пастдарғом сайлов округлари бўйича такрорий сайловлар ўтказилмоқда.
Мамлакатимизда 2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, бу сайловларда бешта партия номзодлари орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 125 депутат сайланган, деб топилди. Ўз навбатида, 25 депутатлик ўрни учун такрорий овоз бериш ҳақида қарор қабул қилинди. Бугун, 2020 йил 5 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25 сайлов округида ана шу жараён бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишлари 2020 йилнинг 6 ҳамда 8 январь кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.
Ҳурматли ОАВ вакиллари жорий йилнинг 6 январь куни соат 12:00 да Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилиши белгиланди.
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали томонидан Жиззах вилояти 14-«Тонг отар» сайлов округидан Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси, «Миллий тикланиш» демократик партияси вакили Куллиева Шоҳсанам такрорий овоз беришдан олдин ўтказиладиган сайловолди ташвиқот масалаларида қонунларга зид равишда ҳаракат қилаётганлигини назарда тутиб «Мутасаддиларга уят».
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳар Бектемир туман 105-сайлов участка сайлов комиссия аъзолари томонидан бир қанча сайлов бюлетенларини сайлов қутисига ўзлари ташлаб, сайлов натижаларини сохталаштиришга уринаётгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига 125 та сайлов округларидан сайланган депутатлар РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига такрорий овоз бериш ўтказиладиган сайлов округлари РЎЙХАТИ
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтган сайловларнинг натижалари бўйича қатор халқаро ташкилотларнинг миссиялари ва хорижий мамлакатларнинг делегациялари кузатувларининг дастлабки хулосаларига доир баёнотлар билан чиқди.
25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатларини рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида такрорий овоз беришни ўтказиш масалалари ўрин олди.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни “Kun.uz” сайтида Тошкент шаҳар Бектемир туман 18-Висол сайлов округидаги 105-сайлов участкасида комиссия аъзолари томонидан сайлов натижалари сохталаштирилгани акс этган видеоматериал таҳририятга келиб тушгани ҳақидаги хабар эълон қилинди.
Хабарингиз бор бу йилги сайлов кампанияси давомида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига асосан сайловни кузатишда 9 та халқаро ташкилот ва 41 та хорижий давлат вакилларидан иборат жами 825 нафар чет эллик кузатувчилар иштирок этишди. Айни кунларда ОАВ орқали хорижий экспертларнинг сиёсий жараёнларни кузатишлари бўйича натижалар эълон қилиб борилмоқда.
Ҳурматли ОАВ вакиллари 2019 йил 25 декабр куни соат 12.00 да Халқаро Матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашига сайловларда иштирок этган номзодлар Шарипов Шерзод ва Адамбаев Қаҳрамонларга нисбатан номзодликдан воз кечишга тазйиқ бўлаётгани тўғрисидаги хабарларга эътибор қаратди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини ўтказувчи “142-Қорақамиш” округ сайлов комиссияси томонидан ўрганиш ўтказилиб, натижасига кўра ҳужжатлар Олмазор туман прокуратурасига юборилган.
Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда МДҲ ижрочи котиби Сергей Лебедев миссиянинг сайловларни кузатиш борасида хулосаларини эълон қилди.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари миссияси иштирокида пресс-брифинг бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонимиз ўз тараққиётининг янги, демократик босқичига дадил қадам қўйди. Иқтисодиётимиз ривожланиб, одамларимизнинг сиёсий-ҳуқуқий онги, фаоллиги тобора юксалиб бормоқда. Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида очиқлик ва ошкораликни давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида Хитой Халқ Республикаси кузатувчилар миссияси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Гао Юйшэн нутқ сўзлади.